Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хорижий компаниялар вакиллари ҳамда халқаро консультант Франсиско Игуалада билан учрашув
2022-05-16 | Иқтисодиёт
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари Бобур Абдиназаров ва хорижий компаниялар вакиллари ҳамда халқаро консультант Франсиско Игуалада ва масъуллар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида томонлар геология, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш ҳамда кон ва майдонларни ўрганиш бўйича фикрлар алмашдилар. Бундан ташқари, “Miskon”, “Yoshlik II”, “Mang‘it” va “Arabband объектларини ЖОРC стандартлари асосида баҳолаш ва халқаро тендерга тайёрлаш ишлари юзасидан тўхталиб ўтдилар. Учрашув сўнгида томонлар мис кластери, уни қазиб олиш, экспорт қилиш ҳамда юқорида келтирилган масалалар юзасидан ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан келишиб олдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги