Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АКТ вазири Фарғонада 300 дан ортиқ юқори маошли ишчи ўринлари яратган “Megagroup” веб-студияси фаолияти билан танишиб, ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

2022-05-16 | Иқтисодиёт

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Фарғона вилоятига ташрифи доирасида “Megagroup” веб-студияси фаолияти билан яқиндан танишди.

Ушбу студия 1997 йилдан бери хорижий бозорлар учун веб-сайтларни ишлаб чиқиш билан шуғулланиб келади.
 
“Megagroup” Россиядаги ТОП-5 энг яхши веб студиялар қаторида бўлиб, ҳозирга қадар марказда икки юз мингдан ортиқ веб сайтлар яратилган.
 
Айни вақтда келиб, Фарғонадаги офисда 300 нафардан ортиқ ходимлар фаолият олиб бормоқда ва IT маҳсулотлари экспорти билан шуғулланиб келмоқда.
 
Асосий фаолият тайёр веб сайтлар ва платформалар ишлаб чиқариш, СММ хизматлари кўрсатиш, лойиҳаларни бошқариш ва техник ҳужжатлар яратиш, техник қўллаб-қувватлаш, ҳостинг ва аудит хизматлари, веб сайтларни техник синовдан ўтказиш ва хулосалар бериш, маркетинг каби хизматлардан иборат.
 
Компаниянинг Россия, Беларусия, Украина, Қозоғистон ва Ўзбекистонда ўз вакиллик офислари ташкил этилган.
 
АКТ вазири марказ раҳбарияти билан суҳбатлашиб, келгусида марказ фаолиятини янада кенгайтиришда вазирлик билан муваффақиятли ҳамкорлик олиб бориш бўйича таклифларини билдириб ўтди. Шунингдек, улар билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться