Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

IFMR Green Hub – “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш учун майдончаси ҳақида

2022-05-05 | Иқтисодиёт

“Яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш – дунёдаги барча мамлакатлар учун энг муҳим устувор йўналишлардан бири ҳисобланади. Ўзбекистон ҳам бу йўналишни фаол ривожлантирмоқда. “2019-2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг “яшил иқтисодиёт”га ўтиш стратегияси” қабул қилинган, шунингдек, “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”даги устувор йўналишлардан бири ҳам “яшил иқтисодиёт”га ўтишдир.

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) вазиятни таҳлил қилиш ва “яшил иқтисодиёт” тамойилларига асосланган барқарор иқтисодий ривожланишга эришиш йўлларини ишлаб чиқиш мақсадида “Green Hub”ни ташкил қилмоқда. Бунда асосий эътибор қуйидагиларга қаратилади:
 
а) экспертлар, тадқиқот муассасалари, халқаро молия институтларини битта жойга жалб қилиш ва бирлаштириш ҳамда ҳамкорликда иш олиб бориш;
 
б) “Яшил иқтисодиёт” соҳасидаги маълумотларни тўплаш ва тизимга солиш ҳамда уни жамоатчиликка билимлар хаби (маркази) кўринишида тақдим этиш.  
 
2022 йилнинг 29 апрелида ПМТИ биносида “Green Hub” ишга туширилади ва «Стокголм+50» маслаҳатлашувлар серияси доирасида Ўзбекистондаги манфаатдор томонлар билан биргаликда илк тадбир ўтказилади. 
 
Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, БМТ ТД, Жаҳон банки ва шу каби бошқа халқаро ташкилотлар билан биргаликда 2030 йилгача Ўзбекистоннинг “яшил иқтисодиёт”га ўтиш режасини амалга оширишга қаратилган “Яшил ўсишнинг стратегик асослари” (Green Growth Strategic Framework - GGSF) лойиҳасини тақдим этади ҳамда муҳокама қилади.  
 
“Стратегик асослар”даги маълумотлар Ўзбекистонга халқаро тажриба ҳамда халқаро ташкилотларнинг таклифларига таянган ҳолда “яшил ўсиш”нинг олтита блоги ва тармоқлардаги устувор йўналишларга оид муҳим мавзулар бўйича иқтисодий тараққиётнинг барқарор йўлини белгилаш имконини беради.  
 
“Яшил ўсишнинг стратегик асослари” лойиҳасининг тақдимотидан сўнг тайёрланган материални яхшилаш мақсадида вазирликлар, муассасалар, халқаро ташкилотлар ва илмий жамоатчилик билан мунозара ўтказилади. 
 
Иштирокчиларнинг Стокголм+50 халқаро кенгашининг “Умумий тараққиёт учун соғлом сайёра – масъулиятимиз, имкониятимиз” консепсияси билан танишувига алоҳида эътибор қаратилади. 
 
Тадбир сўнгида ПМТИ вакиллари иштирокчиларга “IFMR Green Hub”нинг олдига қўйилган мақсад ва вазифалар, унинг фаолияти йўналишлари ҳамда тадқиқотлар ҳақида батафсил сўзлаб беради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Поделиться