Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда Мобил-ID шахсни унинг мобил телефон рақами орқали идентификациялаш тизими жорий этилади

2022-04-22 | Жамият

"Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.

Унга кўра, 2022 йил 1 августдан бошлаб давлат хизматларидан фойдаланиш учун шахсни идентификациялашнинг мавжуд тизим ва воситаларига қўшимча равишда жисмоний шахсни идентификациялашнинг Mobil-ID тизими жорий этилади. Mobil-ID тизими «Електрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш бўйича ягона ахборот тизимининг таркибий қисми ҳисобланиб ва шахсни унинг мобил телефон рақами орқали идентификациялашни назарда тутади.
 
Шунингдек, шахсни Mobil-ID тизими ёрдамида идентификациялаш фуқаронинг хоҳишига кўра давлат хизматлари маркази ёки нотариал идора томонидан ёхуд Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг мобил иловаси орқали амалга оширилади. Mobil-ID тизими ёрдамида идентификациядан ўтиш учун фуқаро томонидан бевосита Марказ ёки нотариал идорага мурожаат қилинганда шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг асли тақдим этилади ҳамда Марказ ёки нотариал идора ходими томонидан фуқаронинг юзи рақамли форматда расмга туширилади, электрон шаклда қўл бармоғи изи олинади ва мобил телефон рақами ЯИДХПдаги шахсий кабинетга боғланади.
 
Mobil-ID тизими ёрдамида идентификациядан ўтиш учун фуқаро томонидан ЙИДХПнинг мобил иловасидан фойдаланилганда, масофадан биометрик идентификациялаш (Face-ID) усули ёки ID-картадаги электрон рақамли имзо қўлланилади ҳамда мобил телефон рақами ЙИДХПдаги шахсий кабинетга бепул боғланади.
 
Шу билан бирга, бевосита марказлар ёки нотариал идора орқали фуқароларни Мобил-ID тизимига идентификация қилиш 2022 йил 31 декабрга қадар тўлов ундирилмасдан, 2023 йил 1 январдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи миқдорида бир марталик тўлов ундирилган ҳолда амалга оширилади.
 
Mobil-ID тизими фойдаланувчилари электрон рақамли имзони қўлламаган ҳолда барча давлат хизматларидан (бундан молиявий хизматлар мустасно) фойдаланиши мумкин.
 
Фуқаронинг ЙИДХПдаги шахсий кабинетига юбориладиган барча хабарномалар унинг хоҳишига кўра ва белгиланган тўловлар асосида Mobil-ID тизими орқали идентификацияланган мобил телефон рақамига СМС-хабар шаклида юборилади.
 
Шу билар бирга, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидаги нодавлат ташкилотларга “Електрон ҳукумат” тизими орқали олиниши мумкин бўлган маълумотлардан фойдаланиш имконияти яратилади:
 
– тижорат банклари;
 
– телекоммуникатсия ташкилотлари;
 
– хусусий тиббиёт муассасалари;
 
– нодавлат таълим ташкилотлари;
 
– суғурта ташкилотлари.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться