Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сирдарёда тиббиётни ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этилиш ҳолати ўрганилди

2022-04-07 | Соғлиқни сақлаш

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари, вилояти ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъул раҳбарлари иштирокида “Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш ҳолатини Сирдарё вилоятида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунлари”га бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда асосий эътибор Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурига асосан қабул қилинган, Президентимизнинг 2020 йил 12 ноябрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифаларнинг вилоятдаги ижросига қаратилди.

Хусусан, вилоятда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида оилавий шифокор, унинг ўрта тиббиёт ходимларидан ташкил топган “тиббиёт бригадалари” фаолияти, кафолатланган пакет асосида аҳолининг барча қатламларига сифатли ва тўлиқ тиббий ёрдам кўрсатилишини молиялаштиришга қаратилган давлат тиббий суғуртаси механизмларининг жорий этилиш ҳолатини ўрганиш якунлари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Ҳаракатлар стратегияси доирасида Сирдарё вилоятида тажриба-синов тариқасида тиббиётни ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этила бошланди. Давлат тиббий суғуртаси механизмлари дастлаб, Сирдарё вилоятида синовдан ўтказилиши кўзланган бўлиб, натижасига кўра, республикага жорий қилиш режалаштирилган. Дастлаб, Сирдарё вилоятидаги тиббиёт муассасаларига жорий қилинган давлат тиббий суғуртаси механизмлари, босқичма-босқич республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларига ҳам жорий этилди. Натижада бугунги кунда аҳоли бирламчи зарур дори-дармонларни тиббиётнинг бирламчи бўғинидан олмоқда.

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ва Сирдарё вилоятидаги тиббиёт муассасалари билан шартномалар тузилиб, улардан кафолатланган пакетга киритилган тиббий хизматлар стратегик хариди йўлга қўйилган ва янги молиялаштириш тизимига ўтказилган. Шартнома асосида, ҳар бир даволанган ҳолатлар сони ҳамда бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиқиб, ўтган йилнинг иккинчи ярмида вилоятдаги тиббиёт муассасаларига қарийб 10 млрд. сўм тўлаб берилган.

Шунингдек, кафолатланган пакет доирасида кўрсатиладиган бепул тиббий хизматлар кўламини кенгайтириш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, беморлар учун ихтисослаштирилган тиббий ёрдамдан фойдаланиш қулайлигини янада ошириш мақсадида имтитёзли тоифага кирувчи шахсларга квота асосида ордер бериш тартиби бекор қилиниб, электрон ахборот тизими орқали ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллаш тартиби жорий этилди. Бунда, йўлланма ахборот тизимида автоматик тарзда шакллантирилади ва бу фуқароларга давлат ёки нодавлат тиббиёт ташкилотларида давлат маблағлари ҳисобидан тиббий хизматлар олиш ҳуқуқини беради.

Йиғилишда қайд этилганидек, Сирдарё вилоятида тиббиётни ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш, аҳолига кафолатланган пакет доирасида тиббий хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш бўйича муайян ишлар амалга оширилди. Хусусан, янги тизим бўйича ходимларни ўқитиш йўлга қўйилди, аҳоли орасида тарғибот ишлари олиб борилди. Вилоятда патронаж кўриклари мақбуллаштирилиб, янгиланган мақсадли патронаж тизими жорий қилинди.

Янги штат меъёрларига мувофиқ, поликлиника ва оилавий шифокорлик пунктларида икки минг нафар бириктирилган аҳоли сонига 3,0 та штат бирлигида “тиббиёт бригада ҳамширалари” лавозими тасдиқланди. Оилавий шифокорга ёрдам берадиган ўрта тиббиёт ходимларидан иборат бўлган 421 та “тиббиёт бригадалари” ташкил қилинди. Уларда 1883 нафар тиббиёт ходимлари фаолияти йўлга қўйилди. Вилоят аҳолисининг 838 378 нафари ҳудудидаги тиббиёт муассасаларига бириктирилган ҳолда, уларнинг электрон базаси шакллантирилди.

Бундан ташқари, жойларда оилавий шифокор томонидан тор соҳа мутахассислари консультацияси ва стационар даволаниш учун йўлланмалар бериш амалиёти йўлга кўйилди. Натижада, беморларни шифохоналарга йўлланма билан ётқизиш кўрсаткичи вилоят бўйича ўртача 27,3 фоизга ошган, режали жарроҳлик бўлимларида оператив фаоллик 24,5 дан 38 фоизга ошди.

Таъкидланганидек, давлат тиббий суғурта тизимининг тўлиқ йўлга қўйилиши соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилаётган маблағлар доирасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами улушини, аҳолининг ижтимоий заиф тоифалари вакилларини сифатли тиббий хизмат билан таъминланганлик даражасини ошириш, тиббий хизматлар бозорида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда аҳолининг тиббий ёрдам учун тўғридан-тўғри тўловлари даражасини камайтиришга хизмат қилади.

Қизғин ўтган йиғилишда муассасаларда мавжуд тиббий асбоб-ускуналардан, кундузги стационарлар фаолиятидан самарали фойдаланиш, шифохоналарда йўлланма асосида даволанишига эътиборни кучайтириш, Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий қилиш борасидаги ишларни кучайтириш, тиббиёт муассасалари фаолиятининг ўзаро интеграциясини тўлиқ йўлга қўйиш учун тизимни компъютер технологиялари билан тўлиқ таъминлаш ишларини охирига етказиш, тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш табели бўйича янги тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва зарур реактивлар билан етарли миқдорда таъминлаб бориш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбир якунида билдирилган фикр-мулоҳазалар инобатга олиниб, қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

Манба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Поделиться