Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

2022-04-06 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Коррупцияга қарши курашиш миллий ва ҳудудий кенгашлари аъзолари, сенаторлар, вазирлик ва идоралар, ННТлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда 2021-2022 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш Давлат дастури ижросининг бориши, шунингдек, соғлиқни сақлаш ва давлат харидлари соҳасида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаларини амалга ошириш бўйича йўл хариталарида белгиланган вазифалар, шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашларининг фаолиятини рейтинг баҳолаш натижалари муҳокама қилинди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган Давлат дастури ижросининг бориши ҳамда Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлар фаолияти юзасидан ахборот берди.

Таъкидланганидек, мазкур Давлат дастурида 5 та йўналишдаги 44 та бандда 50 дан ортиқ вазифа ва топшириқлар белгиланган. Хусусан, 20 та норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқиш назарда тутилган бўлиб, бугунги кунда уларнинг 8 таси қабул қилинган ҳамда амалиётга жорий этилмоқда.

Бундан ташқари, Давлат дастурига мувофиқ, коррупция ҳолатлари ҳақида хабардор қилиш имконини берувчи махсус дастурий таъминот “Е-anticor.uz” платформаси, коррупция ҳақида тезкор хабар бериш имконини берувчи “1253” қисқа рақамли “Call-марказ” ва Жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақами орқали давлат хариди бўйича махсус ахборот порталида манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ хавфларни аниқлаш электрон тизимлари фаолияти йўлга қўйилди.

Йиғилишда Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича барча давлат органлари ва ташкилот раҳбарларининг масъулиятини янада ошириш кераклигига алоҳида урғу берилди. 

Жорий йил Агентлик томонидан Соғлиқни сақлаш, давлат харидлари, Капитал қурилиш ва Олий таълим вазирликлари билан биргаликда “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш юзасидан 2022-2023 йилларга мўлжалланган “Йўл харита”лари лойиҳаси ишлаб чиқилди. Йиғилишда Агентлик директори томонидан мазкур “Йўл харита”лари лойиҳасида белгиланган мақсад-вазифалар хусусида ҳам маълумот бериб ўтилди.  

Қайд этилганидек, “Йўл харита”лари лойиҳасида соғлиқни сақлаш тизимида “рақамли тиббиёт” ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий  этиш, давлат харидлари соҳасида коррупцион хавф-хатарлар, муаммоларни аниқлаш бўйича тадқиқот таҳлиллар ўтказиш, Қурилиш вазирлиги тизимида фаолияти йўлга қўйилган коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолиятини янада такомиллаштириш, олий таълим тизимида фаолият шаффофлигини таъминлаш ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтириш каби бир қатор муҳим вазифалар белгилаб олинган.   

Жорий йил январь ойи давомида ҳудудий кенгашлар фаолиятини рейтинг баҳолаш бўйича комиссия томонидан ҳудудларнинг 2021 йилнинг октябрь-декабрь ойидаги фаолияти турли йўналишларда баҳолаб чиқилди.

Йиғилишда ушбу рейтинг баҳолашнинг натижалари атрофлича муҳокама қилинди.
 

Баҳолаш якунларига кўра, ҳудудлар миқёсида Сирдарё вилояти ва Қорқалпоғистон Республикаси кенгашлари томонидан ОАВ билан ҳамкорлик яхши йўлга қўйилганлиги, Бухоро  вилоятида маҳаллий идоралар раҳбарларининг ҳисобдорлигини ошириш ва профилактик чоралар йўналишида фаол иш юритилганлиги ҳамда  Фарғона вилоятида ташкилий чоралар самарали амалга оширилганлиги сабабли бошқа ҳудудларга нисбатан ушбу кенгашларнинг фаолияти юқорироқ баҳоланди.
 
Қашқадарё, Хоразм, Тошкент, Сурхондарё, Андижон вилоятлари ва Тошкент шаҳри кенгашлари эса қолганларга нисбатан паст кўрсаткичларга эришгани маълум қилинди.
 
Йиғилишда  ушбу таҳлиллар асосида ҳудудий кенгашлар томонидан йўл қўйилаётган айрим хато ва камчиликлар хусусида сўз юритилиб, уларни бартараф этиш бўйича бир қатор таклифлар илгари сурилди.
 
Мажлис якунида Миллий кенгашнинг тегишли қарори қабул қилинди ва 2022-2023 йилларда соғлиқни сақлаш, қурилиш, олий таълим ҳамда давлат харидлари тизимида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш бўйича янги “йўл хариталари” тасдиқланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться