Ягона порталда (my.gov.uz) ва унинг мобил иловасида “Мавзули сўровларни ижро этиш” номли хизмат жорий этилди.
Ягона порталда ушбу хизмат орқали ер ва уй-жой ажратиш, хусусийлаштириш, аҳоли ва тадбиркорлик масалалари бўйича ҳокимлик қарорлари, тураржой, мерос, ворислик ҳамда 1941-1945 йилларда Ўзбекистонга эвакуация қилинган шахслар ҳақида маълумотлар олиш ва бошқалар қамраб олинган.
Алоҳида фактлар, воқеалар, маълумотларни аниқлаш, турар жойлар бўйича маълумотномалар тайёрлаш, мулк ҳуқуқини аниқлаш (тасдиқлаш) бўйича сўровларга архив ҳужжатидан нусха бериш, эвакуацияни аниқлаш каби хизматларнинг нархлари белгиланган бўлиб, ушбу хизматдан my.gov.uz орқали фойдаланилганда 10 фоиз чегирмага эга бўласиз.
Хизматдан фойдаланишда ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги