Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломуродов PwC компаниясининг Ўзбекистондаги вакили А.Мўминов бошчилигидаги делегацияси билан учрашув ўтказди
2022-04-04 | Экология
Учрашувда фаолият йўналишлари доирасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Делегация аъзоларига Ўзбекистонда яратилаётган қулай инвестиция муҳит, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, қайта ишлаш, утилизация қилиш тизими, давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.
Делегация аъзолари яқинда ўтказилган Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми юқори савияда ташкил қилинганини таъкидлаб, PwC компанияси томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича маълумотларни тақдим қилдилар.
Учрашувда қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлашда илғор халқаро тажрибаларини қўллаш, соҳага инвестиция ва грантлар жалб этиш, атроф-муҳитга таъсирни баҳолашни ўтказишни такомиллаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Томонлар ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга ишонч билдирдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги