Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон БМТнинг Афғонистондаги гуманитар мажбуриятлар бўйича конференциясида иштирок этди

2022-04-01 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Владимир Норов Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистондаги гуманитар мажбуриятлар бўйича онлайн-конференциясида циштирок этди.

Анжуман БМТ томонидан Буюк Британия, Германия ва Қатар ҳукуматлари билан биргаликда БМТнинг Афғонистондаги гуманитар фаолиятини молиялаштириш учун донорлик маблағларини сафарбар қилиш ва ушбу мамлакатдаги гуманитар инқирозга халқаро ҳамжамият эътиборини жалб қилиш мақсадида ташкил этилди.
 
Тадбир очилишида БМТ Бош котиби Антонио Гуттериш ва ташкилотчи мамлакатларнинг ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари сўзга чиқдилар. Ялпи мажлис доирасида Афғонистондаги ҳозирги гуманитар вазият, жумладан, хотин-қизлар ва болалар аҳволига алоҳида урғу берилган ҳолда муҳокама қилинди.
 
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Владимир Норов ўз нутқида, Ўзбекистоннинг Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш ва мамлакат муваққат ҳукумати билан ҳамкорликни ёълга қўйиш борасидаги позицияси ва қарашларини тилга олди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси томонидан афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш борасида амалга оширилаётган аниқ чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди. Афғонистонга кўмаклашиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни сафарбар қилиш ва мувофиқлаштиришда БМТнинг фаол иштирок этиши муҳимлиги қайд этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться