Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Э-ҳуқуқшунос” – юридик хизмат кўрсатиш электрон тизими кенг жорий этилади

2022-03-29 | Жамият

Барча туман ва шаҳарларда юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилди. Тизимда ўтган 6 ой давомида мураккаб ҳуқуқий муаммоларни коллегиал тарзда ҳал қилиш, тезкор ва сифатли ҳуқуқий хизмат кўрсатиш тизими яратилди.

Ташкилот юристларини иш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш ҳолатларига барҳам берилди. Қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини етказишнинг янги бўғини ишга тушди.  

Давлат органларининг 550 мингдан ортиқ буйруқ ва 150 мингдан зиёд шартномалар лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, 7 миллиард сўмдан ортиқ пул маблағлари ундирилиши юзасидан даъволар қаноатлантирилди. 

Бу ҳақда Адлия вазирлигида Президентимизнинг “Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг қабул қилиш мақсади ва соҳада кутилаётган ўзгаришлар бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.  

Қабул қилинган янги қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 августдан бошлаб марказлар томонидан юридик хизмати мавжуд бўлмаган давлат ташкилотларга юридик хизмат кўрсатилади.  

Туманлардаги маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги, туризм ва маданий мерос, спортни ривожлантириш, оила ва хотин-қизлар, давлат солиқ инспекцияси, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, давлат умумий ўрта таълим мактаблари, давлат мактабгача таълим ташкилотлари, давлат кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникалари шулар жумласидандир.  

Бунда, умумий ўрта таълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникаларни “Э-ҳуқуқшунос” электрон тизимига улаш ва хизмат кўрсатиш бепул асосда амалга оширилади. 

Бундан ташқари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигига 2022 йил 1 майга қадар “Э-ҳуқуқшунос” электрон тизимида иш юритиш бўйича техник ва ҳуқуқий саволларга жавоб берилишини таъминлайдиган “Call-markaz” ташкил этиш топширилмоқда. 

Қарорнинг қабул қилиниши юридик хизмати мавжуд бўлмаган туман (шаҳар) даражасидаги давлат ташкилотларининг фаолиятида қонунийлик ва қонун устуворлигини янада мустаҳкамлаш ҳамда қоғозбозлик ва коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этишга хизмат қилади. \

Юридик хизмат жорий этиладиган 19 минг 132  ташкилот “Э-ҳуқуқшунос” электрон тизимига уланади. Шу орқали юридик ёрдам кўрсатилиши йўлга қўйилиши натижасида 1 йил давомида ўртача 10 миллион донага яқин қоғоз ёки 580 миллион сўм тежалишига эришилади. 770 мингдан ортиқ ходимнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлиги оширилишига эришилади. 

Ўз вақтида ва малакали юридик хизмат кўрсатиш ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини бир хилда амалга оширилади. Юридик хизмат кўрсатиладиган ташкилотлар иш юритуви рақамлаштирилади.  

Аҳолига ва давлат органлари ходимларига қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини етказишнинг янги бўғини яратилади. Меҳнатга оид ва бошқа ҳужжатларни орқа сана билан қабул қилишнинг ёки буйруқлар кечиктириб қабул қилишнинг олдини олинади. 

Хўжалик шартномалари лойиҳаларини давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ расмийлаштирилиши таъминланади.

Вазирлик раҳбарияти, таркибий бўлинма ва ҳудудий адлия органлари раҳбарлари, шунингдек жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда мавзу юзасидан берилган саволларга жавоб қайтарилди. 

Манба: ЎзА

Поделиться