Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тиббиёт соҳасидаги вазифалар ижроси кўриб чиқилди

2022-03-28 | Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 28 март куни соғлиқни сақлаш соҳасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Маълумки, Давлатимиз раҳбари 18 март куни тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказган эди. Унда айтилган муаммо ва таклифлар бўйича 24 март куни Президент фармойиши қабул қилиниб, еттита йўналишда вазифа ва масъуллар белгиланди.

Йиғилишда шу борада бошланган ишлар ва ойлик режалар кўриб чиқилди. Аввало, апрель ойида 1 миллион нафар хавф гуруҳига кирувчи аҳоли, 700 минг нафар бола ва 100 минг нафар ҳомиладор аёлларни мақсадли скринингдан ўтказиш зарурлиги қайд этилди.

Ҳар бир оилавий поликлиникада кундузги стационар, 400 та маҳаллада оилавий шифокорлик пункти, олис ҳудудларда контейнерлардан 1 минг 700 та тиббиёт пункти ташкил этишнинг аҳамияти таъкидлаб ўтилди.

Маҳаллабай тизимда ишлаб, сифатли тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш, одамларни соғлом турмуш тарзига ўргатиш асосий вазифа қилиб қўйилди. Тўғри овқатланиш, жисмоний машқлар, касалликлар профилактикаси бўйича қўлланмалар ишлаб чиқиб, оилаларга тарқатиш муҳимлиги қайд этилди.

Тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш, олис ҳудудларда қўшимча бригадалар тузиш, бу тизимдаги анестезиолог ва реаниматологлар ойлик иш ҳақига устама бериш бўйича белгиланган вазифалар ижросига алоҳида эътибор қаратилди.

Жорий йилда инвестиция дастури доирасида тиббиёт муассасаларини қуриш ва таъмирлаш ишларига бюджетдан 1 триллион 200 миллиард сўм ажратилган. Мутасаддиларга қурилиш ишларини жадаллаштириш, тиббий асбоб-ускуналарга техник хизмат кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берилди.

Очиқ мулоқотда республика ихтисослашган тиббиёт марказлари янги, юқори технологик даволаш усулларини йўлга қўйиши зарурлиги айтилган эди. Мисол учун, ҳар йили “оққон” касаллиги бўйича 200 нафаргача бемор илик кўчириш операциясига муҳтож. Гематология ва қон қуйиш илмий-амалий тиббиёт марказида замонавий шароит яратиш орқали ушбу амалиётни йўлга қўйиш мумкинлиги таъкидланди. Бундай ишларни барча тиббиёт марказларида ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди. 

Давлат шифохоналари ва хусусий тиббиёт ташкилотлари учун ягона тарифларни тасдиқлаш, хусусий клиникаларда ҳам йўлланма асосида тиббий хизмат кўрсатишни кенгайтириш вазифаси белгиланди.

Йиғилишда соҳа мутасаддилари, шифокорлар, ҳокимлар очиқ мулоқотда белгиланган вазифалар ижроси бўйича ахборот берди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться