Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Душанбе ишчи гуруҳи билан учрашув

2022-03-01 | Жамият

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Рақамли ривожланиш департаментининг раҳбари Сардор Абдуллаев Душанбе шаҳар давлат ҳокимияти ижроия органи ҳузуридаги “Smart city – Ақлли шаҳар” ДУКнинг техник директори Баҳром Мансуров бошчилигидаги ишчи гуруҳ билан учрашди.

Меҳмонларни қарши олган Сардор Абдуллаев конструктив мулоқотга тайёрлигини билдириб, “Рақамли Тошкент” лойиҳаси ва унинг таркибий қисмлари — геопортал, таҳлил ва бошқарув, “Халқ назорати” тизимлари ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг топшириғи билан “аҳоли қулайлик индекси”нинг фаол ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.

Баҳром Мансуров илиқ қабул учун миннатдорлик билдириб, мезбонларни «Душанбехадамотнаклиёт» давлат муассасаси, “Smart city” ДУК, «Сарфароз» ва «Ватан ИКТ» компанияларининг раҳбар ходимларидан иборат ишчи гуруҳ билан таништирди.

Меҳмонлар ҳозирги кунда Тожикистон пойтахтида замонавий Data ва вазиятлар марказларини қуриш ишлари, жамоат транспорти соҳасида йўловчилар оқими ва ёқилғи сарфини назорат қилиш ҳамда шаҳарда қатнайдиган автобус ва троллейбуслар маршрутини GPS-кузатиш имкониятини ўз ичига олган модернизация ишлари жадал кетаётганини сўзлаб берди. Душанбедаги 50-мактабда биздаги Kundalik тизими сингари E-Donish тизими синов тариқасида ишга тушгани, у босқичма-босқич шаҳарнинг барча мактабларида жорий этилишини маълум қилди.
Тожикистонлик вакиллар фаол тажриба алмашинувига, “Рақамли Тошкент” ва Kundalik тизимларини жорий қилиш жараёнини, эҳтимолли қийинчиликлар ва камчиликларни батафсил ўрганишга қизиқиш билдирдилар. Меҳмонлар 2021 йилнинг июнь ойида делегация ташрифи чоғида қурилиш жараёнида бўлган, ҳозир эса ишга тушган Вазиятлар марказининг иши билан батафсил таништирилиб, унинг имкониятлари ҳақида маълумотга эга бўлдилар. Улар эътиборига Тошкентнинг рақамли харитаси маҳаллалар, иқтисодий ҳудудлар ва ҳоказолар кесимида намойиш этилди.

Ҳокимликнинг Рақамли ривожланиш департаменти вакиллари меҳмонларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб бериб, барча жабҳаларда ҳамкорликни давом эттиришга тайёрликларини билдирдилар.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться