Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю. Мирзарахимов шахсий таркиб хизмат фаолиятини ўрганиш мақсадида Қарши шахрига ташриф буюрди
2022-02-24 | Хавфсизлик соҳаси
Жорий йилнинг 23 февраль куни Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю. Мирзарахимов Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси Қарши халқаро аэропорти, Қарши темир йўл вокзали ҳамда Нефть маҳсулотларини кузатиш батальони еттинчи отряд Қарши бекатига ташриф буюрди.
Ташриф давомида ходимларининг хизмат фаолияти билан яқиндан танишиб, отряд раҳбарига шахсий таркибни хизмат бурчига, ўз касбига садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг маънавиятини юксалтириш, ходимлар томонидан хизмат интизоми ва қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўймаслик борасида барча керакли чора-тадбирларни амалга ошириш лозимлиги тўғрисида шунингдек, шахсий таркибнинг оилавий шароитлари билан яқиндан танишиб бориш лозимлиги тўғрисида бир қатор топшириқлар берди.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги