Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро Молекуляр аллергология маркази ҳаводаги гулчанг миқдорининг мониторинг натижаларини аҳоли хабардорлиги учун эълон қилиб боради

2022-02-23 | Жамият

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Халқаро молекуляр аллергология маркази мутахассислари томонидан аллерген ўсимликлар гулчангининг аэробиологик мониторинги олиб борилди.

Қиш ниҳоялаб, баҳор кириб келаётган даврда аллергик касалликлар авж олади. Ушбу даврда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Халқаро молекуляр аллергология маркази ҳаводаги гулчанглар миқдорини мониторинг қилиш ишларини йўлга қўйди. Жорий йилдан бошлаб мониторинг натижалар ҳар ҳафта мобайнида эълон қилиб борилади.

Февраль ойининг мониторинг натижалари:

Тошкент шаҳрида ҳаводаги гулчанглар миқдорини мониторинг қилинганда 2 февраль куни ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, ҳаво булутли бўлишига қарамай 1м.куб ҳавода сарвдошлар оиласига мансуб дарахтларнинг 172 та гул чанг миқдори аниқланган.

3 февралда эса гулчанг миқдори бироз камайган. Яъни 1м. куб ҳавода сарвдошлар оиласига мансуб дарахтларнинг 54 та гул чанг миқдори қайд этилган.

4 февраль куни 12 та, 5 февраль куни эса 7 та сарвдошлар оиласига мансуб дарахтларнинг гул чанги аниқланган. Шунингдек, худди шу куни корилуснинг ҳам 3 та гулчанги аниқланган.

6 февраль куни эса ёмғир ёғингарчиликка қарамай 1м.куб ҳавода сарвдошлар оиласига мансуб дарахтларнинг 100 та гул чанги ҳамда 1 та корилуснинг гулчанги аниқланган.

Ёғингарчиликдан сўнг 7-8 февраль кунлари эса гул чанглар қайд этилмаган, аммо 9 февраль куни худди шу дарахтлардан 1м.куб ҳавода 7 та гул чанг миқдори аниқланган.

Кейинги 3 кун давомида ёғингарчилик бўлгани сабабли, чанг миқдори қайд этилмаган.

13 февраль куни, ҳаво бироз булутли бўлиб, сарвдошлар оиласига мансуб дарахтларнинг 9 та гулчанги 1 м.куб ҳавода аниқланган. 14 февраль куни эса ёғингарчилик кузатилган, гулчанг эса қайд этилмаган.

15 февраль куни ҳаво исиб, гулчанглар кўпайишига замин яратган. Хусусан, сарвдошлар оиласига мансуб дарахтларнинг 5 та, корилуснинг 2 та, отқулоқнинг 1 та гулчанги аниқланган.

16 ва 17 февраль кунлари ҳам ҳаво булутли бўлиб, гулчанг миқдори янада камайган. Масалан, сарвдошлар оиласига мансуб дарахтларнинг 3 та, корилиснинг 1 та гулчанги аниқланган.

18 февраль куни сарвдошлар оиласига мансуб дарахтларнинг 1 та, 19 февраль куни сарвдошлар оиласига мансуб дарахтларнинг 3 та, 20 февраль куни ҳам худди шу дарахтларнинг 5 та гулчанги қайд этилган.

Дарахтларнинг гуллаши, ҳавонинг ифлосланиши, транспорт воситасидан чиқадиган зарарли тутунлар оқибатида одам организмида ҳам ҳар хил аллергик ҳолатлар кузатилади. Сурункали касаллик бўлгани учун аллергияни бутунлай организмдан йўқотиб юбориш анчагина мушкул. Касалликнинг олдини олиш учун соғлом турмуш тарзига амал қилиш керак.

Ўрганиб чиқилган мониторингдан шундай хулоса келиб чиқадики, об-ҳавонинг ўзгариши ўсимлик ва дарахтларнинг гул чанглар миқдори ўзгаришига олиб келади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться