Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланиш бўйича миллий стратегияни тайёрлаш юзасидан учрашув ўтказилди

2022-02-22 | Соғлиқни сақлаш

Жорий йилнинг 21 февраль куни Давлат статистика қўмитасида Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланиш бўйича миллий стратегияни тайёрлаш юзасидан нидерландиялик халқаро эксперт Тугрул Темел билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Қишлоқ хўжалиги ва экология статистикаси бошқармаси бошлиғи Шавкат Ғуломов, Саноат статистикаси бошқармаси бошлиғи Сардор Жураев, Аҳоли турмуш даражаси ва кузатувлари статистика бошқармаси бошлиғи Умид Мадаминов ҳамда Барқарор ривожланиш ва ижтимоий соҳа тармоқлари статистикаси бўйича ахборотларни шакллантириш бўлими бошлиғи ўринбосари Ольга Алёшунина иштирок этди.
 
Томонлар озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича маълумотларни ишлаб чиқариш механизми, Давлат статистика қўмитаси ҳамда юртимиздаги турли вазирликлар ўртасида озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланиш бўйича маълумотлар сақлаш тизимини ишлаб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030-йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2021 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Поделиться