Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Европа Иттифоқининг махсус вакиллари билан Афғонистон йўналишидаги муносабатларнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди
2022-02-22 | Сиёсат
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Хакала ҳамда ЕИнинг Афғонистон бўйича махсус элчиси Томас Никлассонни қабул қилди.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг Афғонистон йўналишидаги муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Жорий йил 23 февраль куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё мамлакатларининг Афғонистон бўйича махсус вакиллари маслаҳат учрашувининг ташкилий жиҳатлари ва кун тартибидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Афғон инқирозини ҳал қилишда халқаро ҳамжамиятнинг яхлит ёндошувини ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди.
Европа Иттифоқи томони Ўзбекистоннинг Термиз шаҳрида Афғонистонга инсонпарварлик ёрдам етказилишини мувофиқлаштириш бўйича халқаро хаб ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Турли даражадаги бўлажак икки томонлама ва минтақалараро тадбирлар жадвали бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги