Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

IT Парк Сирдарё вилояти филиалида “Welcome day” тадбири ўтказилди

2022-02-21 | Жамият

Сирдарё вилоятида IT  ва БПО хизматлари экспортини ривожлантириш, ёшларни АКТ соҳасига кенгроқ жалб қилиш ҳамда юқори маошли иш билан таъминлаш мақсадида Сирдарё вилоятида логистика бўйича ахборот коммуникатсия -технологияларини қўллаш орқали масофавий хизмат кўрсатиш маркази ташкил этилди. Шу муносабат билан IT  Парк Сирдарё вилояти филиалида “Welcome day” тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят Ахборот технологиялари бошқармаси, IT  Парк дирексияси, “Revochain Technology” МЧЖ компанияси директори ва вилоят соҳа ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.
 
Мазкур марказни ташкил этишдан асосий мақсад – ёшлар бандлигини таъминлаш, ўз ҳудудидан туриб хорижий компаниялар билан ишлаш имкониятини яратиш ва вилоятда IT  хизматлар экспорти ҳажмини оширишдан иборат.
 
Марказда 20 нафар иқтидорли ёшлар учун уч ойлик ўқув курсларига старт берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться