Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Белгиланган вазифаларни самарали ва ўз вақтида бажариш бўйича кўрсатмалар берилди

2022-02-18 | Иқтисодиёт

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Хоразм вилоятига амалий ташрифи доирасида вилоятда АКТ соҳасини ривожлантиришга қаратилган ишлар билан бевосита танишди.

Хусусан, вазир иштирокида “Ўзбектелеком” АК Хоразм филиалида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда тасарруфдаги ташкилотлар, корхоналар ва мобил алоқа операторларининг ҳудудий бўлим ва бўлимлари раҳбарлари иштирок этди.
 
Учрашувда АКТ соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболли режалар муҳокама қилинди. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси раҳбарияти вилоятда АКТ соҳасини ривожлантириш бўйича молиявий кўрсаткичларни эълон қилди. Унга кўра, 2020 йилда АКТ хизматлари ҳажми 350 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 420 миллиард сўмга етган. Жорий йилда бу кўрсаткични 600 миллиард сўмга етказиш режалаштирилмоқда.
 
Шунингдек, вилоятда телекоммуникация соҳасини ривожлантириш бўйича ҳам маълумотлар берилди. Оптик толали тармоқларни ривожлантириш доирасида 2020 йилда тармоқларнинг умумий узунлиги 4 минг километрдан ортиқни, 2021 йилда эса 7,9 минг километрни ташкил этган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткични 11,8 мингтага етказиш режалаштирилган. Бундан ташқари, кенг полосали Интернетга кириш портлари сони ҳам изчил ортиб бормоқда. 2020 йилда бу кўрсаткич 155,2 мингтани, 2021 йилда 242,4 мингтани ташкил этган, 2022 йилда 300,3 минг донага етказиш мақсад қилинган.
 
Вилоятда почта соҳасини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айни пайтда Хоразм вилоятида 101 почта алоқаси бўлими фаолият юритиб, аҳолига давлат, банк ва суғурта хизматларини кўрсатмоқда. Почта обектларининг моддий-техника базаси мустаҳкамланди: уларнинг барчаси тўлиқ компютерлаштирилган, юк машиналари, электроскутерлар, кўп функцияли  мобил қурилмалар билан жиҳозланган.
 
Ахборот-коммуникатсия технологиялари вазири Ш.Шерматов таъкидлаганидек, бугунги кунда вилоятда почта алоқасини ривожлантириш, уларнинг молиявий-хўжалик фаолиятини, жумладан, бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш ҳисобига такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш зарур. Почта алоқаси объектлари томонидан кўрсатилаётган банк хизматлари, жумладан, банк иловаларидан фойдаланиш орқали аҳолини янада фаолроқ хабардор қилиш вазифаси қўйилди.
 
Бугунги кунда вилоятда АКТ соҳасини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари қаторида IT тадбиркорлик, жумладан, БПО хизматларини кўрсатиш орқали IT маҳсулотлар ва хизматлар экспортини кўпайтириш мақсад қилинган. Бу вилоятда ёшлар бандлигини янада ошириш, уларни юқори маошли иш билан таъминлаш имконини беради. Таъкидланганидек, бу борада катта имкониятлар мавжуд.
 
АКТ вазири белгиланган вазифаларни тезкор ва самарали амалга ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться