Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Давлат экология қўмитаси ташаббуси билан маҳаллада янги боғ бунёд этилди

2022-02-14 | Жамият

Давлат экология қўмитаси Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси вилоятнинг Юқори Чирчиқ тумани «Қурсой» МФЙ ҳудудида «Яшил йиллик» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш акциясини ташкил этишди.

Мазкур тадбир даставвал Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадовнинг маҳалла оқсоқоллари, фаоллари билан суҳбатдан бошланди. Суҳбат давомида Қўмитаси раиси кўкаламзорлаштирилаётган ҳудуднинг маҳалла аҳли томонидан парвариш қилиш, суғориш ишларини ташкил қилиш, ушбу ҳудудни бириктириб бериш, шунингдек, Давлат раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар хусусан, кўчат экиш акцияларига ташаббус кўрсатиш, барчанинг фаол бўлиши каби масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди. Шу билан бирга Ўзбекистон Фанлар академияси Тошкент Ботаника боғи илмий ходими, дендролог А. Холмирзаева кўчатларни ҳудудларнинг иқлим шароитига хослигидан келиб чиққан ҳолда экиш, парвариш қилиш масалалари тўғрисида сўз юритди.

Ўз навбатида маҳалла оқсоқоли томонидан миннатдорлик билдирилиб, кўчат экилаётган ҳудудни ўраш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш билан боғлиқ таклиф илгари сурилди.

Суҳбат давомида «Қурсой» МФЙ фаоллари билан келишган ҳолда кўчат экилаётган ҳудудни Ғаллачилик ва чорвачилик кластерига бириктириб бериш ҳамда ҳудудга масъул этиб туман «Тоза ҳудуд» корхонаси ходими белгиланди.

Сўнг оқсоқоллар дуога қўл очиб, яхши ният билан кўчат экишди.

«Қурсой» МФЙда 90 сотихли майдонга 1000 туп мевали ҳамда 1200 туп манзарали дарахт кўчатлари экилиб, боғ яратилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Поделиться