Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фаластин Элчиси билан учрашув тўғрисида

2022-02-09 | Сиёсат

2022 йил 9 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Фаластин Давлатининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммад Абдулла Таршаханини мамлакатимиздаги дипломатик миссияси якунланаётгани муносабати билан қабул қилди.

Учрашувда Элчининг фаолияти давомида Ўзбекистон-Фаластин муносабатлари изчил ривожланиб, мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланди.
 
Томонларнинг ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлиги тасдиқланди.
 
М.Таршахани мамлакатимизда дипломатик миссиясини муваффақиятли амалга оширишда яратилган қулай шароитлар учун Ўзбекистон томонига самимий миннатдорлик билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться