Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳридаги мактаб ўқитувчилари учун “Таълимда рақамлаштириш” курслари якунланди

2022-02-07 | Таълим

2021 йил 8 ноябрдан 2022 йил 31 январга қадар Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги 193 сон ва Юнусобод туманидаги 220 умумтаълим мактаблари ўқитувчилари иштирокида 3 ойлик “Рақамли саводхонлик” малака ошириш курслари ташкил этилди.

Машғулотлар Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг малакали ўқитувчилари томонидан математика, физика, информатика ва инглиз тили каби йўналишлар бўйича олиб борилди.
 
2022 йил 4 феврал куни умумтаълим мактаблари ўқитувчиларига “Таълимни рақамлаштириш” йўналиши бўйича уч ойлик курсларни муваффақиятли тамомлаганлиги тўғрисида сертификатларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Шунингдек, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги 193 сон ва Юнусобод туманидаги 220 умумтаълим мактаблари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться