Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

UNESCO Тошкент маҳаллаларини Бутунжаҳон маданий меросининг Дастлабки рўйхатига киритди

2022-02-04 | Маданият

Яна бир жаҳон миқёсидаги тарихий воқеа содир бўлди. Тошкент маҳаллалари UNESCO томонидан  Бутунжаҳон маданий меросининг Дастлабки рўйхатига киритилди.

Эски шаҳар маҳаллалари маданий қатламларини сақлаб қолиш бўйича дастлабки қадамлар 2019 йилда, Венетсия архитектура биенналесида тақдим этилган "Маҳалла: шаҳар ва қишлоқ ҳаёти" лойиҳаси ишлаб чиқилганда амалга оширилган эди. Маҳаллаларимиз халқаро экспертлар томонидан эко-архитектурани тиклаш, замонавий шаҳарларни оммавий урбанизатсиядан асраш, шунингдек, ижтимоий қадриятлар ва жамоавийликни сақлаб қолиш усули сифатида эътироф этилди.
 
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси UNESCO билан ҳамкорликда етакчи олим, мутахассис, архитектор ва тадқиқотчиларни бирлаштирди. 
 
Табиийки, ушбу ҳудудда ҳеч қандай инвестиция қурилиш лойиҳаларини амалга оширишга йўл қўйилмайди.
 
Бу - Тошкентнинг юраги бўлган қадимий Зарқайнар кўчаси тақдирига хеч ким - жамоатчилик вакиллари, фаоллар, журналист ва блогерлар бефарқ эмаслиги натижаси. Шунингдек, маҳаллани асраб қолиш лойиҳасини қўллаб-қувватлаган ҳамда уни Бутунжаҳон табиий ва маданий мероси рўйхатига киритган UNESCO ташкилотининг эътиборидир.
 
Мамлакатимизда маҳаллани асраб-авайлаш масаласида жамоатчилик масъулияти ва онгли ёндашувига таянган ҳолда, ушу йўналишда илмий-реставрация ишлари давом эттирилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться