Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Илм-фан ва инновациялар бўйича миллий маърузаси лойиҳаси муҳокама қилинди

2022-02-03 | Инновация

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ижтимоий соҳани инновацион ривожлантириш, илм-фан ва илмий фаолиятни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва натижадорлигини ошириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан миллий илм-фан ва инновация тизимининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётдаги ўрнини ошириш, ҳудудларда илм-фан ютуқлари ва инновацион технологияларни жорий этиш ишларини жадаллаштириш мақсадида қатор ишлар йўлга қўйилди.

Жорий йилнинг 2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Илм-фан ва инновациялар бўйича миллий маърузаси»сининг кенг илмий омма, ҳамда вазирлик ва ташкилотлар иштирокида муҳокамаси бўлиб ўтди. Онлайн тарзда ўтказилган муҳокамада 270 нафардан ортиқ манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари, илмий жамоатчилик вакиллари, хусусий сектор, халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг вакиллари ва бошқа манфаатдор шахслар онлайн тарзда иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикасида илм-фан ва инновацион ривожланиш бўйича «Миллий маъруза» мамлакатнинг илмий салоҳияти ҳолати, илмий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг молиялаштирилиши, тармоқ, ваколатли идоралар фаолиятининг ривожланиши бўйича таҳлилий ишланмалар ва маълумотларни ўз ичига олади. «Миллий маъруза» илм-фаннинг ортда қолаётган йўналишлари бўйича бошқарув қарорларини қабул қилиш ва иқтисодиётнинг реал секторига интеграциялашувига хизмат қилади.

Шунингдек, мазкур маъруза орқали маҳаллий олимларнинг, тадқиқотчиларнинг жаҳон ва Ўзбекистон илм-фан ва инновациялар соҳасида ҳамда белгиланган устувор илм-фан йўналишлари ривожланиш тенденциялари, илмий фаолият натижалари ва ютуқлари тўғрисида хабардорлигини ошириш кўзда тутилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться