Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили билан онлайн мулоқот ташкил этилди

2022-01-29 | Технологиялар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ҳамда БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовска ўртасида онлайн мулоқот бўлиб ўтди.

Маълумки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури рақамли ривожланиш соҳасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан узоқ йиллик муваффақиятли ҳамкорлик қилиб келмоқда.
 
Учрашув давомида Ўзбекистонда рақамли ривожланиш бўйича комплекс режаларни амалга ошириш бўйича жорий ва келажакдаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича атрофлича фикрлар алмашилди.
 
Шу билан бирга, кун тартибига қўйилган бош масалалар, жумладан, ахборот технологиялари ва ёшларнинг АКТ саводхонлигини ошириш, соҳаларга етакчи экспертларни жалб қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
 
 
Мулоқот сўнгида Матилда Димовска АКТ вазирлиги билан қўшма ташаббусларни қўллаб-қувватлашга ҳамда Ўзбекистондаги самарали ҳамкорликни янада сезиларли даражада оширишга тайёрлигини билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться