Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Латвия Республикаси билан АКТ соҳасида ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

2022-01-27 | Иқтисодиёт

Бугун, 27 январ куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Латвия Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Рейнис Трошка билан онлайн мулоқот ташкил этилди. Унда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов иштирок этди.

Учрашувда АКТ соҳасидаги долзарб йўналишларда, жумладан, IT Парк фаолиятини такомиллаштириш, АКТ соҳасида кадрларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
 
Шунингдек, мулоқот давомида “StartUp Latvia” билан қўшимча бир қатор йўналишларда ҳамкорлик қилиш бўйича таклифлар берилди.
 
Шу жумладан, IT Парк ва “StartUp Latvia” билан биргаликда қўшма ҳамкорлик қилиш, хорижий экспертларни жалб этиш, шунингдек, тажриба алмашиш ва Ўзбекистон IT бозорига қизиқувчи латвиялик компанияларнинг ташрифларини ташкил этиш бўйича таклифлар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться