“Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш стратегиясини босқичма-босқич амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаси” лойиҳасини муҳокама қилиш бўйича онлайн мулоқот ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йил 26 декабрда 27/1-3733 сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислик қилиш консепсиясида 2020 йилда амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар режасининг 39 бандида (“Сиёсат ва хавфсизлик соҳасида ўзаро ҳамкорлик”) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига “Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш стратегиясини босқичма-босқич амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаси” лойиҳасини ишлаб чиқиб, МДҲ доирасида тасдиқлаш вазифаси юклатилган эди.
Шу муносабат билан Ҳаракатлар режаси лойиҳасининг якуний матнини муҳокама қилиш мақсадида МДҲ Ижроия қўмитаси томонидан 2022 йил 25 январ куни онлайн тарзда Экспертлар гуруҳи йиғилиши ўтказилди.
Шунингдек, мазкур Ҳаракатлар режаси лойиҳаси 2021 йил 2 декабр куни Москва шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ давлатларининг Иқтисодий кенгашида муҳокама қилинган масалалар юзасидан қўшимча фикрлар алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги