Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг Тошкентдаги йиғилиши тўғрисида
2022 йилнинг 25 январь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг (ШҲТ МКК) навбатдаги йиғилиши ўз ишини бошлади.
Гибрид форматда ўтаётган тадбирнинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов, ШҲТ Бош котиби Чжан Мин, ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев иштирок этди.
Учрашувда ШҲТга аъзо давлатлар вакиллари Ташкилотнинг Давлат раҳбарлари кенгаши ва бошқа низом органларининг бўлажак мажлисларига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан фикр алмашдилар, шунингдек, имзолаш учун таклиф этиладиган ҳужжатлар рўйхати лойиҳасини муҳокама қилдилар.
Миллий координаторларни Ўзбекистоннинг IT соҳасидаги ютуқлари ва мамлакатнинг туризм салоҳияти билан яқиндан таништириш ҳам режалаштирилган.
ШҲТ МКК йиғилиши 2022 йил 28 январга қадар давом этади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги