Бугун, 24 январ куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Ҳиндистоннинг “Integral” университети раҳбарияти билан учрашув ўтказди.
Таъкидлаш керакки, ҳозирги кунда кўплаб хорижий олий таълим муассасалари Ўзбекистонга катта қизиқиш билдириб, юртимизда ўз филиалларини очиш истагини билдирмоқда.
Улар қаторида Ҳиндистонда юқори нуфузга эга “Integral” университетини ҳам айтиш мумкун. Самарали ҳамкорликни ўрнатишга келган “Integral” университетининг вакиллари ҳам вилоят ҳудудларида ўз филиалларини очиш истагини билдириб, тақдимот ўтказди.
Бундан ташқари, учрашувда меҳмонлар IT мутахассислар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари билан ҳам таништирилди.
Шу билан бирга, томонлар ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, Ўзбекистонда IT-таълимни ривожлантиришга оид Ҳиндистон томонни қизиқтирган масалалар юзасидан маълумотлар ҳам берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги