Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АКТ вазири IT Паркнинг янги қурилаётган мажмуада олиб борилаётган ишларни тезлаштириш ва сифатини янада яхшилаш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди

2022-01-24 | Иқтисодиёт

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматов пойтахтимиздаги Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркига борди.

Ҳабарингиз бор Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил 11 декабр куни Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг қурилиш жараёнини бориб кўрган эди.
 
Давлатимиз раҳбари қурилиш жараёни билан танишган вақтда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги қуйи ташкилотларни шу ерга кўчириб, банк ва IT-компанияларни жалб этиб, технопаркни яхлит комплекс тарзида ривожлантириш, соҳа вакиллари учун қулай муҳит яратиш бўйича кўрсатмалар берган эди..
 
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматов айнан Президент Шавкат Мирзиёев томонидан берилган топшириқларнинг қандай бажарилаётгани, бу эрда янги қурилаётган замонавий мажмуа қурилишларнинг ҳолати билан танишиб, олиб борилаётган ишларни  тезлаштириш ва сифатини янада яхшилаш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди.
 
Маълумот учун:
 
        Бугунги кунда 20-25 қаватли 6 та офис биноси қад кўтарган. Конференция зали қурилиши якуний босқичга кирган.
 
Бу ерда жами 17 та иморат барпо этилади. Улар 9 баллдан юқори зилзилага чидамли бўлади.
 
Технологик паркда  IT-ташкилотлар, университет, конференция зали, коворкинг маркази ўзаро узвий фаолият олиб боради. Мажмуа ҳудудида хизмат уйлари, меҳмонхона, кафе ва ресторанлар, дўконлар, спорт майдони, дам олиш жойлари ҳам бўлади. Ер остида 3 қаватли автотураргоҳ қурилади.

Поделиться