“Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил” эсдалик нишони билан АКТ вазирлиги ходимлари тақдирланди
Бугун, 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан мудофаа қудратини мустаҳкамлаш ва Қуролли Кучларни барпо этишда салмоқли ҳисса қўшган АКТ вазирлигининг бир қатор ходимлари “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил” эсдалик нишони билан тақдирланди.
Тақдирлаш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматов иштирок этди. “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил” эсдалик нишонлари Мудофаа вазирлиги маъсуллари томонидан тақдим этилди.
Шуни алоҳида таъкидлашимиз керак, бугунги кунда Ўзбекистонда ташкил этилган ноёб тизим – ҳарбий-маъмурий секторлар жойлардаги давлат ҳокимияти органларини мамлакатимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлашга фаол жалб этиш учун имкон бериб келмоқда. Бу эса, ўз навбатида, “Халқ ва армия – бир тан-у бир жондир” деган улуғ ғояни амалда таъминлашга хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида Ўзбекистон Қуролли Кучлари республикамиз мустақиллиги, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ишончли ҳимоя қилишнинг чинакам кафолати бўлиб келмоқда.
Маълумот учун:
“Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил” эсдалик нишони билан тақдирланганлар рўйхати.
Жамол Тиллоевич Махсудов – Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари;
Назиржон Набиджонович Хасанов – “Ўзбектелеком” АК бош директори;
Жахонгир Абдухакимович Арипов – “Ўзбектелеком” АК бош директорининг ўринбосари;
Мардан Жахангирович Бердикличев – “Ўзбектелеком” АК бош директорининг ўринбосари;
Даврон Хаятович Джабаров – Тошкент шаҳар телефон тармоғи Филиали директорининг биринчи ўринбосари;
Махсум Мубаширович Махмудов – “ UNICON.UZ” – Фан техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази давлат унитар корхонаси директори;
Эмил Илдарович Гимранов – “Ягона интегратор – “UZINFOCOM” МЧЖ бош директори;
Зарина Рустамовна Юлдашева – “Ягона интегратор – “UZINFOCOM” МЧЖ таҳлил ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўлими бошлиғи.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги