Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Телемедицина ривожланмоқда

2022-01-18 | Жамият

Сўнгги йилларда юртимизда тиббиёт соҳасида кўплаб самарали ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги «Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида» ПФ-6198-сон Фармони эълон қилиниши ортидан ҳар бир вилоятдаги биттадан туманлар «Инновацион ҳудудга айлантирилаётган туманлар рўйхати»га киритилди.

Инновацион ривожланиш вазири ва вилоятлар ҳокимларининг биргаликдаги тасдиқланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ Самарқанд вилоятининг Ургут ва Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманларида телемедицина хизматини ташкил этиш белгиланди. Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинган стартап танловида ғолиб бўлган Innovative Developers МЧЖ томонидан телемедицина хизматини ташкил этиш ишлари бошлаб юборилди. Жумладан дунёдаги телемедицина ускуналари ва дастурий маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар билан музокаралар олиб борилиб, керакли асбоб-ускуналар харид қилиниб, ишга туширилмоқда. Шу билан бирга ҳудудлардаги беморларга маслаҳат олиш учун хорижий ва маҳаллий тиббиёт марказлари, клиникалари билан ҳамкорлик бошлаб юборилди.

Ўтган ҳафта Innovative Developers МЧЖ ва АҚШнинг ProMED career institute ташкилоти, Туркия тиббий туризм ассоциацияси ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Мазкур меморандумлар доирасида томонлар қуйидаги йўналишларда фаолият олиб борадилар:

а) олис ҳудуддаги беморларга малакали ва сифатли тиббий хизмат кўрсатишни телемедицина хизмати орқали амалга ошириш;

б) масофадан туриб ташхис қўйиш, масофадан туриб даволаш ишларини амалга оширишни такомиллаштириб бориш;

в) гифокорларнинг беморларни ташхислаш режаси, даволаш тактикаси, профилактика йўналишлари бўйича маслаҳатлашуви ва консилиумини олиб боришни ривожлантириш;

г) беморларни телемедицина хизматлари орқали реал вақтда текшириш ва даволаш имкониятларини ошириш;

д) телемедицина хизмати орқали тиббиёт муассасаларини ихтисослашган тиббиёт марказлари ҳамда хорижий клиникалар билан интеграциясини таъминлаш;

е) телемедицина хизмати бўйича мастер класс, амалий тадбирлар, тренинглар, давра суҳбатлари ўтказишни йўлга қўйиш;

ж) телемедицина хизмати ҳақида оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш ва телемедицина тармоқ хизматларини ривожлантириш.

Таъкидлаб ўтиш керакки, бутун жаҳонда ривожланишнинг янги босқичига чиқаётган, COVID 19 пандемияси шароитида янада долзарб тус олган телемедицина хизматларини жорий қилиш ҳозирги кундаги долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.

«Телемедицина» масофадан туриб тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш, тиббиёт ходимларининг телекоммуникация, интернет технологиялари ёрдамида ўзаро ҳамкорлигини ўрнатиб, тиббий хизмат сифатини оширишдан иборат. Телемедицина турли хил тиббий хизматларни (беморнинг аҳволини кузатиш, маслаҳат бериш, ўқитиш), шунингдек, телекоммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда тиббиёт ходимларининг ўзаро ҳамкорлигини масофадан туриб таъминлаш учун мўлжалланган.

Телемедицина хизматини ташкил этиш натижасида ҳудудлардаги инсонлар ҳам малакали ва сифатли тиббий хизматдан бевосита фойдаланиш имкониятига эга бўлишади. Телемедицина натижасида пульмонолог, кардиолог, невропатолог, нефролог, оториноларинголог (ЛОР), гинеколог шифокорлари билан алоқа ўрнатилиши режалаштирилган.

Хусусан Оҳангарон ва Ургут туманларидаги фуқаролар нафақат юртимиздаги, балки хориждаги мутахассислардан ҳам тиббий маслаҳатлар олиш имкониятига эга бўлишади. Бунинг учун ташкилот томонидан хориждаги тиббиёт муассасалари, хусусан, Ҳиндистон, Корея давлатларидаги тиббиёт муассасалари билан ҳам музокаралар олиб борилмоқда.

Тиббиёт марказлари нафақат пойтахтда, балки ҳар бир вилоятлар марказлари, шунингдек, туманлар марказларида ҳам бўлиши ҳамда ўша ердаги аҳоли ҳам ўз яшаш жойида малакали ва сифатли тиббий хизматдан фойдаланиши зарур. Ташкил этилаётган хизмат туфайли вилоят аҳолиси Тошкентга келмасдан туриб, малакали мутахассислар, доцент ва профессорлардан даво ҳамда тиббий маслаҳат олиш имкониятига эга бўлишади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться