Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда замонавий менежмент” раҳбар кадрлар учун махсус курслар якунланди

2022-01-17 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини  ривожлантириш вазирлиги, “Ўзбектелеком” АК ҳамда МФактор ўқув маркази ҳамкорлигида “Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда замонавий менежмент” мавзусида махсус ўқув курслари ташкил қилинди. 

Ўқув курсининг  ёпилиш тадбирида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирнинг ўринбосри Ж.Махсудов иштирок этиб соҳада эришилган ютуқлар ҳамда 2022–2026 йилларда АКТни юқори даражага олиб чиқиш бўйича режалар билан таништириб ўтди.
 
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегияси ҳамда “Инсон қадри учун” тамойилига асосан ишлаб чиқилган еттита устувор йўналишдан иборат Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси асосида нафақат соҳани такомиллаштириш, балки соҳада фаолият юритаётган ходимлар, айниқса, раҳбар кадрларнинг маҳоратини ва менежментдаги малакасини ошириш муҳим ҳисобланади. Чунки раҳбар кадрнинг бошқарув фаолияти мукаммал бўлса, у раҳбарлик қилаётган ташкилот албатта юқори даражада иш олиб боради- деб алоҳида таъкидлади  Вазир ўринбосари Ж.Махсудов
 
Бундан ташқари, телекоммуникация соҳасига алоҳида урғу бериб, режага кўра вилоятларда мобил интернет тармоғи вилоят бўйича оширилиши таъкидланди. Шу билан бирга, соҳани ривожлантиришда раҳбар ходимлар бир-бирлари билан бевосита тажриба алмашишлари ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилди
 
Махсус ўқув курси якунида, курслардан муваффақиятли ўтган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификатлар берилди. Ўқув курслари замонавий ахборот-коммуникация воситалари ва инновацион таълим технологияларини қўллаган ҳолда олиб борилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться