Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси директори билан учрашув

2022-01-13 | Сиёсат

2022 йил 13 январ куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 1 январдан Тошкент шаҳридаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ) Ижроия қўмитаси директори лавозимига тайинланган Руслан Мирзаевни қабул қилди.

Вазир Р.Мирзаевни лавозимга тайинлангани билан табриклаб, Ўзбекистон томони ШҲТнинг терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашда аъзо давлатлар ҳамкорлигини таъминлаш бўйича асосий органи ҳисобланган МАТТ фаолиятига муҳим аҳамият қаратишини таъкидлади.
 
Учрашувда ШҲТ МАТТ доирасида ҳамкорликнинг долзарб масалалари, илгари эришилган келишувлар ижроси ва турли даражаларда бўлиб ўтадиган тадбирлар жадвали муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться