Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш–рақамли иқтисодиёт учун муҳим омилдир

2022-01-05 | Жамият

Республикамизнинг асосий устувор йўналишларидан бири алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологияларини ривожлантиришдир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон фармони билан «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегияси қабул қилиниб, уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари белгилангани бунинг тасдиғидир.
 
Стратегиянинг асосий мақсади – республикада рақамли саноатни жадал ривожлантириш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек, телекоммуникация технологиялари, тармоқлари ва алоқа инфратузилмасини ривожлантириш, статсионар ва мобил алоқаларни кенгайтириш бўйича вазифалар ижросини таъминлаш, кенг полосали уланиш, магистрал телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш ва кенгайтириш, мултимедиа хизматларини ривожлантириш учун зарур инфратузилмани яратиш, «Електрон ҳукумат»нинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини такомиллаштириш, давлат хизматлари кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш, жамоатчилик назорати механизмларини амалда татбиқ этиш, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтиришдан иборат.
 
Мазкур Стратегия доирасида турли тармоқ ва соҳаларда, биринчи навбатда, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалигида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.
 
Қуйида Стратегия доирасида амалга оширилган чора-тадбирлардан айримларини мисол келтирамиз.
 
Жумладан, Навоий кон-металлургия комбинатида ишлаб чиқариш жараёнларини масофадан туриб бошқариш имконини берувчи автоматик бошқарув тизими, таълим соҳасида «Олий таълим жараёнини бошқариш» ахборот тизими жорий этилди. Бу – таълим, илмий ва молиявий жараёнлар ҳамда талабаларнинг ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириш, олий таълим муассасасини тамомлаганлик тўғрисидаги диплом бериш тизимини жорий этиш имконини беради.
 
Бундан ташқари, фуқароларни рақамли идентификация лашнинг ягона тизимини жорий этиш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида инновацион технологияларни кенг жорий этиш, аҳолини ижтимоий таъминлаш ва муҳофаза қилиш, турли давлат ҳисобига олиш тизимлари ўртасида ахборот ҳамкорлиги учун жисмоний шахслар тўғрисидаги бирламчи маълумотлардан самарали фойдаланиш мақсадида 2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталари жорий қилинди. Бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикасининг 890 мингдан ортиқ фуқароси ушбу хизматдан фойдаланган. ID-карталарнинг жорий этилиши диплом, никоҳ гувоҳномаси, ҳарбий гувоҳнома, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бошқаларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш амалиётидан воз кечиш имконини берди.
 
Албатта, юқоридаги лойиҳаларни муваффақиятли йўлга қўйишни кардинал рақамли трансформацияси амалга ошириб бўлмас эди. Бунда эса «електрон ҳукумат» асосий ўринни эгаллаб, электрон давлат хизматларини шаффоф ривожлантириш, электрон иштирок ва ҳамкорликни кенгайтириш, аҳолига хизматлар кўрсатишда рақамли салоҳиятни кучайтириш имконини берувчи платформа вазифасини ўтайди.
 
Хусусан, «Електрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали маълумотларни узатиш динамикаси шуни кўрсатадики, агар 2018 йилда давлат органлари ва идораларининг ахборот алмашинуви кўрсаткичи 25 миллионни ташкил этган бўлса, 2021 йил якунига кўра бу кўрсаткич 1,4 млрд.дан ошади.
 
Юқоридаги кўрсаткичларга 23 та давлат органининг 120 та ахборот тизимидаги 146 та хизматнинг интеграциялашуви натижасида эришилди ва бу аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат хизматларидан фойдаланишда вақт ва кутишларни қисқартириш имконини берди.
 
Идоралараро интеграция платформасига маълумотлар олиш хизматларининг интеграциялашгани туфайли кўрсатилаётган давлат хизматлари сони 300 тагача кўпайди: шундан 185 таси бепул бўлиб, 181 таси ЭРИ тасдиғини талаб қилмайди, 217 таси бевосита тадбиркорлик субъектлари учун мўлжалланган.
 
Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган барча ислоҳотлар, замонавий иқтисодиётнинг энг истиқболли тармоғи бўлган ахборот-коммуникация  технологияларининг кенг жорий этилаётгани ижтимоий муаммоларни ҳал этиш тизимини жорий этишнинг дебочаси бўлмоқда. Ва бу жамиятдаги ижтимоий муҳитни яхшилаш ва аҳоли фаровонлигини оширишда ўз самарасини кўрсатмоқда.
 
Президентнинг 2021 йил 23 мартдаги «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6191-сон Фармони ҳамда 2021 йил 24 июлдаги «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6269-сон Фармони қабул қилиниши натижасида давлат хизматларини кўрсатиш ва ижтимоий ислоҳотларни амалга оширишда давлат органлари томонидан фуқаролардан талаб қилинадиган маълумотномалар сони қисқарди.
 
Мазкур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар туфайли фуқаролардан 30 дан ортиқ турли маълумотномаларни талаб қилиш бекор бўлди.
 
Юқоридагилар билан бир қаторда, фуқароларнинг интерактив давлат хизматлари порталидан осон фойдаланиши учун ишлаб чиқилган мобил иловани ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Ушбу илова қулай, интуитив интерфейсга  эга ва ногиронлар учун мослаштирилган бўлиб, аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш қамровини кенгайтириш имконини беради.
 
Айни пайтда мобил илова ёрдамида 81 дан ортиқ давлат хизматларидан, жумладан 19 тасидан рўйхатдан ўтмасдан фойдаланиш мумкин. Шунингдек, коммунал хизматлар учун тўловларни текшириш имкони бор.
 
Бундан ташқари, Стратегияни амалга ошириш доирасида ҳар чорак якунида давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг рақамли трансформациялар ҳолати рейтинги баҳоланади. Рейтингни шакллантиришда қуйидаги кўрсаткичлар ҳисобга олинади: очиқлик ва электрон иштирок, электрон давлат хизматлари сони, ахборот хавфсизлиги ҳолати ва бошқалар.
 
Бугунги кунда бошланган ислоҳотлар орқага қайтмас тус олди, жамият тубдан ўзгарди, ислоҳотларнинг ижобий натижалари турли жаҳон рейтингларида акс этиши мамлакатимиз учун янги босқич – рақамли жамиятни ривожлантиришга қадам қўйиш имконини яратди. Бунда «Електрон ҳукумат» фуқароларнинг таянчи ва республикамиз иқтисодиётининг локомотиви бўлиб хизмат қилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться