Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Буюк Британиянинг “AVDO Consulting LTD” консалтинг компанияси мутахасислари билан кенгайтирилган йиғилиш

2021-12-21 | Иқтисодиёт

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Буюк Британиянинг “AVDO Consulting LTD” консалтинг компанияси мутахасислари билан кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 майдаги “Хизматлар сохасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5113-сон қарори ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг 2021 йил 13 декабрдаги “Тошкент шаҳрининг хизмат кўрсатиш соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Қарорда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг устувор вазифалари белгиланган. Хусусан, иқтисодий ўсишни таъминлашда хизматлар соҳасини муҳим драйверга айлантириш ва 2023 йилга қадар хизматлар ҳажмини икки бараварга ошириш асосий вазифа сифатида белгиланган.

Йиғилишда президент қарорининг мазмун моҳияти ва унда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Қайд этилишича, эндиликда Буюк Британия “AVDO Consulting LTD” консалтинг компанияси пойтахт ҳокимлиги масъуллари билан биргаликда шаҳримизнинг хизмат кўрсатиш соҳасини атрофлича ўрганади ва истиқболли йўналишлар борасида хулоса тайёрлайди. Компания хулосалари Тошкентда хизмат кўрсатишни ривожлантириш учун тавсия бўлиб хизмат қилади.

Тадбирда “AVDO Consulting LTD” консалтинг компанияси директори Дмитрий Авдосьев ҳамда ушбу компаниянинг Марказий Осиёдаги вакили Зуҳра Абдураҳмонова Тошкент шаҳрида хизматлар соҳасининг иқтисодиётидаги улушини кўпайтириш, жойларда хизматлар соҳасидаги мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш, хизматлар турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш бўйича олдиндан тайёрлаган тақдимотларини намойиш этдилар ва бу тақдимот пойтахтимизда олиб бориладиган ўрганишдан кейин яна тўлдирилади.

Йиғилишда Тошкент шаҳар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Джураев, Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ташқи иқтисодий ва халқаро алоқалар бўлимининг масъуллари иштирок этдилар.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться