Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Beeline компанияси раҳбарияти билан учрашди.
Учрашувда телекоммуникация хизматлари кўрсатиш бозорини янада ривожлантириш, хусусан, мобил алоқа компанияларининг самарали фаолият олиб боришлари учун юртимизда ҳар томонлама кенг имкониятлар яратиб берилгани таъкидланди.
Учрашув чоғида Beeline компанияси “Рақамли Ўзбекистон – 2030” доирасида юртимизда амалга оширилаётган рақамли ислоҳотларда иштирок этиш масалалари, жумладан IT тадбиркорликни ривожлантириш, IT парклар фаолиятини такомиллаштириш, АКТ соҳаси учун мутахассисларни таёрлаш, замонавий телекоммуникация инфратузилмани барпо этиш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар ахборот коммуникатсия технологиялари соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш учун барча имкониятлар мавжуд эканлигини билдирди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги