Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АКТ вазири Mobiuz.нинг 5G тармоғи синов тариқасида ишга туширилишида иштирок этди

2021-12-02 | Жамият

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Mobiuz мобил оператори фаолияти билан танишди ва бешинчи авлод тармоғи синов тариқасида ишга туширилишида иштирок этди.

Тадбир доирасида компаниянинг бугунги кундаги фаолияти ва эришаётган ютуқлари, 2025 йилгача ривожланиш режалари ҳақида батафсил маълумот берилди.
 
Айни пайтда Mobiuz абонентлари сони 5 миллиондан ошган. Жисмоний ва корпоратив мижозлар учун ўнлаб тариф режалари, жумладан 7 йиллиги муносабати билан жорий этилган ноёб “Mobiuz  7 йил” тарифи амал қилмоқда. Республика бўйича компаниянинг 40 дан ортиқ офислари ва тижорат ҳамкорларининг 1,9 мингга яқин савдо шохобчалари абонентларга хизмат кўрсатмоқда.
 
Мобиуз Техник блоки вакиллари Хитой Халқ Республикаси билан амалга оширилаётган йирик инвестисион лойиҳа ҳақида батафсил маълумот бердилар. 2021-2024 йилларда Мобиуз таянч станциялари жиҳозларини тўлиқ замонавийига алмаштириш, 4G LTE тармоғи қамровини кенгайтириш, транспорт тармоғи ва коммутасия қуйи тизимини ривожлантириш, алоқа ва мобил интернет сифатини ошириш, янги технологиялар жорий этиш режалаштирилган. 2021 йилнинг ўтган даврида ушбу лойиҳа доирасида мингдан ортиқ стансия ишга туширилган.
 
Ушбу ҳамкорлик доирасида Тошкент шаҳрида Mobiuz нинг 5G таянч стансиялари ўрнатилди. АКТ вазири Ш.Шерматов бешинчи авлод тармоғи синов тариқасида ишга туширилишида иштирок этди ва унинг имкониятлари билан танишди. 2022 йилда 5G тўлиқ ишга туширилиши, бунинг учун тегишли тайёргарлик ишлари олиб борилаётгани таъкидланди.
 
АКТ вазири Mobiuz нинг замонавий пакетли коммутасия ускуналари, сервер хоналари ва янгиланган биллинг тизими билан ҳам танишди. Хусусан, Мобиуз булутли хизматлар орқали интернетга мобил уланишни таъминлаш бўйича телекоммуникатсия соҳасида энг сўнгги ечимни ишга туширишга тайёрланмоқда.
 
Ш.Шерматов  2022-2025 йилларда алоқа ва интернет сифатини янада ошириш, янги маҳсулот ва хизматларни жорий этиш, шунингдек, мобил алоқа оператори фаолиятини кенгайтириш бўйича топшириқлар берди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться