Давлат бошқаруви органлари фаолиятида рақамли технологиялар, очиқлик ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳининг йиғилиш бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 ноябрда “2022-2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши қабул қилинган эди. Фармойиш билан барча йўналишларни қамраб оладиган қатор ишчи груҳлар тузилди. Шулардан бири Давлат бошқаруви органлари фаолиятида рақамли технологиялар, очиқлик ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш ишчи гуруҳидир.
Мазкур Фармойиш билан ушбу ишчи гуруҳга Давлат бошқаруви органлари фаолиятида рақамли технологиялар, очиқлик ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш юзасидан 2022-2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастури лойиҳасига таклифларни ишлаб чиқиш белгиланган.
Шу мақсадда Давлат бошқаруви органлари фаолиятида рақамли технологиялар, очиқлик ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш учун Ишчи груҳи йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишни Ахборот технологиялари ва комуникацияларини ривожлантириш вазири, Ишчи груҳ раҳбари Шерзод Шерматов олиб борди.
Йиғилишда Фармойиш билан белгиланган топшириқлар ижроси муҳокама қилинди ҳамда масъул вазирлик ва идоралардан Ишчи гуруҳга бириктирилган аъзолар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар тингланди.
Йиғилиш иштирокчилари кун тартибидаги масалани атрофлича муҳокама қилиб, билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда, Давлат бошқаруви органлари фаолиятида рақамли технологиялар, очиқлик ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи аъзолари тегишли таклифларни ишлаб чиқиш учун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки биносида ишчи шароит қилинди.
Фармойиш билан белгиланган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш бўйича саволнома, тармоқ графиги ва тақдимот материаллари лойиҳалари ҳамда Ишчи гуруҳ аъзоларининг вазифалар тақсимоти ишлаб чиқилди. Ишчи гуруҳ томонидан ишни тўғри ташкил қилиш ҳамда вазирлик ва идоралардан олинадиган маълумотларни бир жойда йиғиш ва уларни қайта ишлаш имконини берувчи махсус
сўровнома ишлаб чиқилди ва ишчи гуруҳ аъзоларининг фойдаланишлари учун имконият яратилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги