Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фуқаролар хизматлардан осон ва қулай фойдаланиш имкониятига эга бўлиши шарт

2021-11-25 | Жамият

Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов “Ўзбекистон телекоммуникатсия тармоқларини бошқариш Республика маркази” давлат унитар корхонаси фаолияти билан танишди.

Дастлаб Вазир марказ фаолияти ва ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, марказ мутахассислари томонидан амалга оширилган ишлар, шунингдек, яқин келажакда ишга тушурилиши режалаштирилган лойиҳалар бўйича тақдимот намойиш этилди. Уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида муҳокама ўтказилиб, мавжуд муаммолар ечими кўриб чиқилди. Яқин келажакда амалга оширилаётган лойиҳалар қаторида мобил телефон рақамларини кўчириш тизими лойиҳаси ҳам бор.
 
“IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш жараёнини истеъмолчилар учун янада осонлаштириш йўлларини топишимиз ва унга кўра, фуқаролар хизматлардан осон ва қулай фойдаланиш имкониятига эга бўлиши керак. Бунинг учун барча чораларни кўриш зарур”, ­- деди АКТ вазири Ш. Шерматов. Тақдимотда соҳа раҳбарлари ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб, бу борадаги мавжуд муаммоларни биргаликда ўрганиш ва ҳал этиш учун зарурлигини ҳам таъкидлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться