Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АКТ соҳасида АҚШ билан ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди

2021-11-24 | Сиёсат

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматовнинг АҚШнинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Даниел Росенблум билан учрашуви бўлиб ўтди.

 
Учрашув давомида АКТ соҳасидаги долзарб йўналишларида, жумладан, телекоммуникатсия, IT таълим, IT Парк йўналишидаги ишлар ва Электрон ҳукумат соҳаларида ҳамкорлик қилиш масалалар муҳокама қилинди.
 
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматов таъкидлаганидек, бугунги кунда АҚШ халқаро ИТ бозорида етакчилик қилаётган давлатларидан бири. Ва бу борада икки мамлакат орасида икки томонлама ҳамкорлик қилиш, илғор хорижий тажрибани ўрганиш муҳим аҳамиятга эга.
 
АҚШнинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Д. Росенблум Ўзбекистон IT бозори юқори салоҳиятга эгалини таъкидлади ва юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли рақамли ислоҳотларга ижобий баҳо берди.
 
Томонлар ахборот технологиялари соҳасида Оʻзбекистон ва ҚАШ ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги ҳамда бу борада барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться