АКТ вазири Давлат ташкилотлари маълумотлар базаси инфратузилмасини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ишларни жадаллаштириш бўйича топшириқлар берди
АКТ вазири Давлат ташкилотлари маълумотлар базаси инфратузилмасини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ишларни жадаллаштириш бўйича топшириқлар берди
Бугун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматов Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказининг Электрон ҳукумат тизимларини ривожлантириш мақсадида қурилаётган обектидаги қурилишларнинг ҳолати ва тақдимоти билан танишди.
Тақдимот давомида АКТ вазири олиб борилаётган ишлар бўйича ўз таклифларини берди.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматов Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази фаолияти ва ходимлар учун яратилган шароитлар, амалга оширилган ишлар ва яқин муддатга мўлжалланган лойиҳалари тақдимоти билан танишган эди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги