Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Давлат Раҳбари томонидан АКТ соҳасини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш бўйича белгилаб берилган вазифаларни ижросини ташкил этиш муҳокама этилди

2021-11-22 | Технологиялар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматов томонидан соҳа корхона ва ташкилотлари ҳамда ҳудудий бошқармалар учун видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Унда тизим ташкилотлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифати ва ҳажмини ошириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, ижро интизоми талабларининг бажарилиши юзасидан сўз юритилди.
 
Видеоселектор давомида тизимдаги барча ташкилотларга рақамли иқтисодиёт бўйича соҳа олдига қўйилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, вазирлик марказий аппаратидаги масъул бошқарма ва бўлимлар ҳам тегишли йўналишда ҳудудлардаги муаммо ва долзарб масалалар ечимига эътибор қаратиши таъкидланди.
 
Шунингдек, ҳудудий бошқарма бошлиқларининг Вазирлик марказий аппаратидаги масъул бошқарма ва бўлимлари билан ҳамкорликда устувор лойиҳалар ва вазифалар ижросини ташкил этиш, телекоммуникация инфратузилмасини бугунги кун талабларидан келиб чиқиб янада ривожлантириш масалаларига эътиборни кучайтириш бўйича топшириқлар берилди.
 
Шу билан бирга, йиғилиш давомида соҳани янада ривожлантириш мақсадида комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш вазифалари топширилди.
 
Малумот учун:
 
Ушбу чора-тадбирларга сизнинг ҳам аниқ таклифларингиз ва лойиҳаларингиз бўлса, уларни ушбу онлайн форма орқали юборишингизни сўраймиз: https://bit.ly/3FAr2WL

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться