Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Португалия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар тўғрисида англашув меморандуми имзоланди.
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалида ИТ инкубатсия марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси раҳбар ва ходимлари, университетнинг профессор-ўқитувчилари ҳамда ёшлар иштирок этди. Тадбир давомида иқтидорли талаба-ёшлар ва профессор-ўқитувчиларнинг илмий ишланмалари, стартап лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.
Мазкур инкубация марказида талабалар учун турли мусобақа, танлов, хакатон ва семинарлар ташкил этиши режалаштирилган бўлиб. Ёшларга ўзларини ахборот технологиялари соҳасида тадбиркор сифатида намоён этишларига ёрдам берилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги