Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Туркий кенгашнинг янги биноси олдида байроқлар кўтарилди
2021-11-12 | Сиёсат
Истанбул шаҳрида 12 ноябрь куни Туркий кенгаш котибиятининг янги биноси олдида байроқ кўтариш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва қардош мамлакатлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Тантанали равишда Ўзбекистон, Озарбайжон, Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон ҳамда Венгрия, Туркманистон ва ташкилотнинг байроқлари кўтарилди.
Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған тадбир иштирокчиларига мурожаат қилар экан, мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада ривожлантириш муҳим экангини таъкидлади ҳамда ушбу котибият ташкилот мақсад ва вазифаларини амалга оширишда бундан буён ҳам муҳим ўрин тутишига умид билдирди.
Туркий кенгаш котибияти жойлашган бино XIX аср бошида барпо этилган ҳамда Истанбул шаҳрининг Фотиҳ туманида жойлашган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти