Жиззах вилояти Мирзачўл туманида жисмоний ва юридик шахслар учун Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда Вазирлик тизимидаги аксиядорлик компаниялари, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг вилоятдаги таркибий бўлинмалари ҳамда мобил алоқа операторлари вилоят бўлинмалари раҳбарлари иштирок этди.
Сайёр қабул иштирокчиларига вилоятда шу жумладан, туманда олиб борилаётган ишлар ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилган вазифалар тўғрисида маълумот берилди.
Шунингдек, алоқа ва телекоммуникация, радио ва телевидения, ахборот технологиялари соҳасида хизматлар ҳажми, сифати ва нархи каби масалалар юзасидан фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар ҳал этилиб, ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар назоратга олинди ва ўрганиб чиқиш учун тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги