Тошкент вилояти Қибрай туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази очилиб, ўз иш фаолиятини бошлади.
Рақамли технологиялар ўқув маркази очилиш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси, “Ўзбекистон почтаси” АЖ Тошкент филиали, Қибрай тумани Халқ таълими бўлими, ИТ Парк вилоят филиали, кенг жамоат вакиллари ҳамда туман ёшлари иштирок этишди.
Мазкур марказда аҳоли ва ёшларнинг ҳамда давлат бошқарув органлари ходимларининг ахборот технологиялари йўналишида билим ва кўникмаларини оширишлари учун зарур бўлган барча шарт-шароитлар яратилган.
Келгусида туман ёшлари ушбу ўқув марказларида компютер саводхонлиги, дастурлаш, робототехника, интернетдан фойдаланиш ҳамда бошқа бир қатор йўналишларда ўз билимларини оширадилар. Шунингдек, ахборот-коммуникатсия технологиялари соҳасида инновацион ишланмаларни яратиш, start-ap лойиҳаларни ишлаб чиқишга жалб қилиш ҳам мўлжалланган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги