Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Туризм, маданий мерос ва музейшунослик соҳаларида малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
2021-11-01 | Ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
Ўзбекистон Республикасида туризм, маданий мерос ва музейшунослик соҳаларида халқаро стандартларга мос узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, меҳнат бозорининг замонавий талабларига мувофиқ юқори малакали рақобатбардош кадрларни тайёрлаш жараёнини йўлга қўйиш, фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясини таъминлаш мақсадида:
1. Туризм ва спорт вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси ва Самарқанд вилояти ҳокимлигининг:
а) “Ипак йўли” туризм халқаро университетини “Ипак йўли”туризм ва маданий мерос халқаро университети этиб қайта номлаш;
б) “Ипак йўли” туризм ва маданий меросхалқаро университетини (кейинги ўринларда – Университет) Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнингтуризм, маданий меросни бошқариш ва музейшунослик соҳаларида кадрлар тайёрловчи таянч олий таълим муассасаси ҳамда ушбу соҳаларни илмий ва инновацион тадқиқ этиш бўйичаилмий муассасага айлантириш;
в) қуйидагиларни:
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Шаҳрисабз, Марғилон ва Хива туризм ва сервис коллежлари негизида олий таълим тизими билан интеграциялашган таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлайдиган Шаҳрисабз, Марғилон ва Хива туризм ва маданий мерос техникумларини (кейинги ўринларда – Маданий мерос техникумлари) ташкил этиш;
Самарқанд туризм ва сервис техникумини Самарқанд туризм ва маданий мерос техникумиҳамда Бухоро туризм техникумини Бухоро туризм ва маданий мерос техникуми деб қайта номлаш;
Туризмни ривожлантириш институти, Маданий мерос техникумлари, Андижон, Зомин ва Бўстонлиқ туризм ва сервис коллежлари ҳамда Тошкент туризм ва бизнес коллежини Туризм ва спорт вазирлиги тузилмасидан Университет тузилмасига ўтказиш;
г) Тошкент туризм ва сервис коллежи негизида Университетнинг Тошкент филиалини ташкил этиш;
д) Университетни Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Самарқанд археология институтининг илмий ва инновацион тадқиқотлар соҳасидаги ҳамда методик йўналишлардаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи ваколатли орган этиб белгилаш;
е) “Ипак йўли” давлатлари тарихи, санъати ва цивилизацияларини тадқиқ ва намойиш этиш учун Университет ҳузурида:
“Ипак йўли” халқаро тадқиқот институти;
“Ипак йўли” музейи;
“Ипак йўли” арт-резиденцияси;
“Ипак йўли” санъат галереяси;
Реставраторларни қайта ўқитиш ва малакасини ошириш марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Қуйидагилар:
“Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
“Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича “йўл харитаси” 2-иловага мувофиқ;
“Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети Васийлик кенгашининг таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилаб қўйилсинки:
а) Университетнинг Васийлик кенгашига:
Туризмни ривожлантириш институти, “Ипак йўли” халқаротадқиқот институти, “Ипак йўли” музейи, “Ипак йўли” арт-резиденцияси, “Ипак йўли” санъат галереяси ҳамда Реставраторларни қайта ўқитиш ва малакасини ошириш марказининг тузилмалари ва низомларини тасдиқлаш, шунингдек, улар бошқарув ходимларининг чекланган сонини белгилаш;
Туризмни ривожлантириш институти, “Ипак йўли” халқаро тадқиқот институти, “Ипак йўли” музейи, “Ипак йўли” арт-резиденцияси, “Ипак йўли” санъат галереяси ҳамда Реставраторларни қайта ўқитиш ва малакасини ошириш маркази директорини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш;
Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ходимларга уларнинг иш ҳажми ва самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошининг 200 фоизигача бўлган миқдорда қўшимча ойлик устамалар белгилаш;
Университет бош менежери ва ректорининг вазифа ҳамда функцияларини тасдиқлашҳуқуқи берилади;
б) ҳар йили Университетга Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳамда Туркий тилли давлатлар Ҳамкорлик Кенгашига аъзо мамлакатлар фуқароларига магистратурада давлат гранти асосида таълим олиш учун 85 та ўрин ажратилади.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги Университетнинг хорижий профессор-ўқитувчилари ва изланувчилари учун хизмат турар жойи сифатида 20 та уй-жой ажратиб берилишини таъминласин.
4. Туризм ва спорт вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда:
а) Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда:
Самарқанд ветеринария медицинаси институтига қарашли, Самарқанд шаҳри, Махмуд Қошғарий кўчаси, 85/а-уй манзилида жойлашган, ўқув жараёнида фойдаланилмаётган бинони “Ипак йўли” арт-резиденциясига;
Самарқанд вилояти ҳокимлигига қарашли, Самарқанд шаҳри, Нодирабегим кўчаси, 4а-уй манзилида жойлашган ётоқхона биносини Самарқанд ветеринария медицинаси институтига;
б) Кинематография агентлиги билан биргаликда Самарқанд шаҳри, Беруний кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган собиқ кинотеатр биносини “Ипак йўли” санъат галереясига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул ўтказиб берилишини таъминласин.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Кинематография агентлиги бир ой муддатда мазкур бандда келтирилган бино ва иншоотларни бепул ўтказиб бериш бўйича қабул қилиш-топшириш далолатномаси расмийлаштирилишини таъминласин.
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
туризм, маданий мерос ва музейшунослик соҳаларидаги истиқболли мутахассислар, айниқса педагоглар, илмий кадрлар ва реставраторларни танлаш ва уларнинг таълим олишини ташкил этиш учун “Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2022–2026 йилларда хориждаги нуфузли таълим муассасаларида туризм, маданий мерос ва музейшунослик йўналишларида докторантура (PhD) ва магистратурада ўқитиш дастури(кейинги ўринларда – Дастур) жорий қилинади;
Дастур доирасида мутахассисларни хорижий мамлакатларнинг нуфузли таълим ва илмий муассасаларида таълим олишга юбориш “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари ҳисобидан хорижда таълим олиш учун номзодларни танлаб олиш тартибига мувофиқ амалга оширилади;
Дастур доирасида 50 нафар иқтидорли мутахассислар, шу жумладан уларнинг 40 нафари магистратура босқичида ва 10 нафари докторантура (PhD) босқичида ўқитилади;
Дастур доирасида хорижий таълим ва илмий муассасаларда таҳсил олиб, магистратура ва докторантурани битириб қайтган мутахассисларга Туризм ва спорт вазирлигининг йўлланмаси асосида таълим муассасалари ҳамдамаданий мерос ва музейшунослик соҳаларидаги ташкилотларда камида 5 йил давомида узлуксиз фаолият олиб бориш ёки хорижда таълим олиш харажатларини 12 ой давомида икки баравар миқдорда “Эл-юрт умиди” жамғармасига қайтариш мажбурияти юкланади.
6. Белгилансинки:
а) Маданий мерос техникумларифаолиятини молиялаштириш:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
б) Туризмни ривожлантириш институти фаолиятини молиялаштириш:
бинолар ва иншоотларни сақлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, Институт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
давлат илмий дастурларини амалга ошириш учун ажратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари;
Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси;
илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлил ишларини амалга оширишдан, шартнома асосида бажариладиган таълим ва бошқа хизматлардан тушадиган маблағлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
в) “Ипак йўли” халқаро тадқиқот институти, “Ипак йўли” музейи, “Ипак йўли” арт-резиденцияси, “Ипак йўли” санъат галереяси ҳамда Реставраторларни қайта ўқитиш ва малакасини ошириш маркази фаолиятини молиялаштириш:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлил ишларини амалга оширишдан, шартнома асосида бажариладиган хизматлардан тушадиган
маблағлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
г) Университетнинг Тошкент филиали фаолиятини молиялаштириш:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия институтларининг грантлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
7. Туризм ва спорт вазирлиги:
Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Университет кутубхонаси, унинг ташкилий тузилмасига кирувчитехникумлар ваколлежлар ҳамдаТуризмни ривожлантириш институтининг лабораториясини замонавий ускуналар ва бутловчи қисмлар билан жиҳозлаш бўйича таклиф ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 мартга қадар Университет ҳузуридаги “Ипак йўли” халқаро тадқиқот институти, “Ипак йўли” музейи, “Ипак йўли” арт-резиденцияси, “Ипак йўли” санъат галереяси ҳамда Реставраторларни қайта ўқитиш ва малакасини ошириш маркази фаолиятини ташкил этиш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда 2022 йил 1 майга қадарТошкент туризм ва сервис коллежи негизида Университетнинг Тошкент филиалини ташкил этиш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда Университетнинг Тошкент филиали ҳамда мазкур қарорга мувофиқ Самарқанд ветеринария медицинаси институтига берилаётган бино ва иншоотларнинг реконструкция қилиш учун Ўзбекистон Республикасининг 2021–2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритилишини таъминласин.
8. Молия вазирлиги:
“Ипак йўли” халқаро тадқиқот институти, “Ипак йўли” музейи, “Ипак йўли” арт-резиденцияси, “Ипак йўли” санъат галереяси, Реставраторларни қайта ўқитиш ва малакасини ошириш маркази, Университетнинг Тошкент филиали ва ташкилий тузилмасига кирувчи техникумлар ваколлежлар ҳамда Туризмни ривожлантириш институтини сақлаш харажатлари учун 2022 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида маблағ ажратилишини;
2022 йилдан 2026 йилга қадар ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида “Эл-юрт умиди” жамғармасига Дастур доирасида нуфузли таълим ва илмий муассасаларда докторантура (PhD) ва магистратурада ўқитиш учун маблағ ажратилишининазарда тутсин.
9. Ташқи ишлар вазирлиги:
Университет профессор-ўқитувчилари, Туризмни ривожлантириш институти ходимларининг етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида малакасини ошириш ва амалиётини ташкил этишда, шунингдек, илғор хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан халқаро алоқаларни ўрнатишда Туризм ва спорт вазирлигига амалий ёрдам кўрсатсин;
Туризм ва спорт вазирлигининг буюртманомасига кўра Университет, Маданий мерос техникумларива Туризмни ривожлантириш институтининг илмий ва ўқув жараёнида иштирок этувчи хорижий мутахассисларга, профессор-ўқитувчиларга ва илмий ходимларга кириш визалари консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
10. Туризм ва спорт вазирлиги:
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрга қадар етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг тажрибасини ўрганиб, кадрлар буюртмачиси бўлган ташкилотларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, туризм, маданий мерос ва музейшунослик соҳасидаги таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 июнга қадар Маданий мерос техникумлари ҳамда туризм ва сервис коллежларига хорижий ҳамкор ташкилотларни жалб қилиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
11. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мазкур қарорнинг мақсад ва вазифаларини тушунтириш юзасидан оммавий ахборот воситаларида мақолалар эълон қилиниши ва тематик кўрсатувлар ташкил этилишини таъминласин.
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
13. Туризм ва спорт вазирлигиҳамдаОлий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб туризм ва спорт вазирининг ўринбосари А.Ў. Аккулов белгилансин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри,
2021 30 октябр
Манба: ЎзА