Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Самарқанд вилояти Нарпай туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази ўз фаолиятини бошлади

2021-10-27 | Жамият

Бугунги кунга қадар, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Самарқанд вилоятининг 14 та шаҳар ва туманларида Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилган эди.

Ушбу марказларда замонавий рақамли технологиялар, электрон тижорат, дастурлаш асослари, робототехника бўйича ёшларни ўргатувчи ўқув курслари учун компютер ва робототехника синфлари ташкил этилиб фаолият кўрсатмоқда.
 
Вилоятдаги Рақамли технологиялар ўқув марказларининг ўн бешинчиси Нарпай туманида ташкил қилинди ва ушбу Рақамли технологиялар ўқув маркази керакли замонавий компютер жиҳозлари билан таъминланди.
 
Рақамли технологиялар ўқув марказини очиш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси, Самарқанд вилояти ҳокимилиги, Нарпай тумани ҳокимлиги, вазирлик тизимидаги вилоят корхона ва ташкилотларнинг вилоят бўлинмалари раҳбарлари ва ходимлари, ҳамда туман фаоллари ва маҳаллий ёшлар иштирок этдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться