Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Агентликда Испаниянинг «Diario Arbat» интернет нашри директори билан учрашув ўтказилди

2021-10-26 | Жамият

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев Испаниянинг «Diario Arbat» интернет нашри директори, Ўзбек-испан муносабатларини ривожлантириш ассоциацияси президенти Фернандо Морагон билан учрашув ўтказди. Учрашувда ахборот соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. 

Жаноб Морагон Ўзбекистонда ўтказилган сайловларнинг фаол иштирокчиси экани, хусусан, кеча бўлиб ўтган Президент сайлови ҳам юқори савияда ташкил этилганини таъкидлади.

Ўзбекистон буюк тарих, бетакрор маданият ва улкан салоҳиятга эга мамлакат. Бироқ ўйлашимча, юртингиз ҳақида дунё матбуотида эълон қилинаётган материаллар салмоғи етарли эмас. Хусусан, Испания ва Лотин Америка аҳолиси учун Ўзбекистон ҳақидаги материаллар жуда қизиқарли бўлади. Шу боис биз ана шу бўшлиқни тўлдиришни мақсад қилганмиз. Ахборот соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик ҳар икки мамлакат учун манфаатли бўлишига ишонаман, — деди Фернандо Морагон.

АОКА директори Асаджон Ходжаев Ўзбекистон ва Испания ўртасида йўлга қўйилган узоқ йиллик ҳамкорликни  ахборот соҳасида ҳам давом эттириш ва янги босқичга кўтариш зарур эканини қайд этди.  — Биз Испанияни Европанинг ҳар томонлама тараққий этган мамалакатларидан бири сифатида биламиз. Шу жумладан, испан матбуоти ҳам дунё ахборот маконида муҳим ўринга эга.

Испан журналистларининг Ўзбекистонга келиши ва ўзбек журналистларининг Испанияда тажриба орттириши ҳар икки давлатнинг ахборот соҳаси учун фойдали бўлишига шубҳа йўқ. Биз ушбу йўналишда кенг кўламли ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрмиз, — деди Агентлик раҳбари. Учрашувда ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш механизмлари муҳокама қилинди, бу борадаги келишувларни имзолаш юзасидан фикр алмашилди.

Поделиться