Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Европа парламенти депутати билан учрашув
2021-10-25 | Сиёсат
Аввал хабар берилганидек, мамлакатимизда бўлиб турган халқаро кузатувчиларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ташрифлари давом этмоқда. Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов Европа парламенти депутати Тьерри Мариани билан учрашди.
А.Саидов меҳмонларни юртимизга ташрифи билан самимий қутлаб, Олий Мажлис қуйи палатаси фаолияти, унинг қўмиталари ва фракциялари иш услублари ҳамда парламентаризм соҳасидаги янгиликлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Мулоқот давомида делегация аъзоларига Ўзбекистонда демократик давлат қуриш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, ҳар томонлама пухта ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатнинг устувор йўналишлари тўғрисида сўзлаб берилди.
Т.Мариани Ўзбекистонда рўй бераётган ижобий ўзгаришларни, мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижаларини ижобий баҳолаб, Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришда Ўзбекистон алоҳида ўрин тутишини таъкидлади.
Томонлар Ўзбекистон билан Европа парламенти ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан ҳам фикр алмашди.
Манба: ЎзА